Кириш Регистрация
30/06 00:00 Германия 2-0 Дания
30/06 05:00 Канада 0-0 Чили
30/06 05:00 Аргентина 2-0 Перу
30/06 20:00 Насаф 3-2 Навбаҳор
30/06 20:00 Металлург 1-4 Олимпик
30/06 21:00 Англия 2-1 Словакия
01/07 00:00 Испания 4-1 Грузия
01/07 05:00 Ямайка - Венесуэла
01/07 05:00 Мексика - Эквадор
01/07 19:30 Нефтчи - Пахтакор
01/07 21:00 Франция - Бельгия
02/07 00:00 Португалия - Словения
02/07 06:00 АҚШ - Уругвай
02/07 06:00 Боливия - Панама
02/07 21:00 Руминия - Нидерландия
03/07 00:00 Австрия - Туркия

АПЛ. «МЮ» яна очко йўқотди

Баҳо:
+ | -

Жозе Моуриньо бошчилигадаги "Манчестер Юнайтед" Англия Премьер-лигасида очко йўқотишда давом этмоқда. АПЛнинг 13-тури доирасида манкунианликлар ўз майдонларида "Вест Хэм"ни мағлуб эта олишмади.

Кутилмаганда баҳснинг 2-дақиқасидаёқ "Вест Хэм" ҳисобни очди. Ўнг қанотдан етказилган жарима тўпига Дьяфро Сако бош билан 5 метрдан зарба бериб, дарвозани ишғол қилди.

"МЮ" ҳисобни тенглаштириш учун кўп вақт кетмади. Ўйиннинг 21-дақиқасида Погба олис масофадан ҳаволатиб узатма берди ва Ибраҳимович 6 метрдан бош билан тўпни дарвозага буриб қўйди.

Биринчи бўлимнинг ўзида мезбонлар ҳисобда олдинга чиқиб олишлари мумкин. Маркус Рэшфорд бирга-бир вазиятга чиқди, аммо гол ура олмади. Унинг зарбасини "Вест Хэм" дарвозабони оёқ билан қайтарди.

Иккинчи бўлимда манчестерликлар тўпни дарвоза тўрига жойлашди. Ўнг қанотдан Валенсия етказган узатма натижасида тўп ҳимоячининг оёғига тегиб, Мхитарянга келиб тушди. Генрих 6-7 метрлардан зарба берди ва тўп устунга тегиб, нариги устун томон кетди. Лингард дарвозани ишғол қилди. Аммо Жесси офсайдда қолгани туфайли гол инобатга олинмади.

Бугунги ўйинда Моуриньо шогирдлари 1 очкодан ҳам қуруқ қолишлари мумкин эди. "Вест Хэм" ҳужумчиси Антонио икки футболчи орасидан ўтиб "МЮ" жарима майдончасига кирди ва Флетчерга узатма берди. Эшли икки-уч футболчи орасидан ўтди ва дарвозабон майдончасидан зарба берди. Де Хеа кўкраги билан зарбани қайтаришга муваффақ бўлди.

Ушбу дурангдан кейин "МЮ" 20 очко билан 6-ўринни эгаллаб турибди. Жамоа пешқадам "Челси"дан 11 очкога ортда қолмоқда.

АПЛ, 13-тур
Манчестер Юнайтед – Вест Хэм 1:1 (1:1, 0:0)
Голлар: 0:1 – 2 Сако, 1:1 – 21 Ибраҳимович.
Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Рохо, Джонс, Дармиан, Валенсия, Лингард (Феллайни, 85), Погба, Эррера, Мата (Мхитарян, 65), Рэшфорд (Руни, 65), Ибраҳимович.
Вест Хэм – Рэндолф, Коллинз, Огбонна, Крессуэлл, Антонио, Нобл, Куяте, Лансини (Айю, 74), Обианг, Пайет (Фегули, 90), Сако (Флетчер, 66).
Огоҳлантиришлар: Погба (27), Феллайни (88), Крессуэлл (90), Валенсия (90).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 23:26, 27.11.2016.
Ўқилди: 8025 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.