"Бавария"нинг янги президенти Ули Хёнесс "МЮ" яримҳмиоячиси Бастиан Швайнштайгерга клубга бўлган муносабатини ўзгартиришни маслаҳат берди.
Мюнхенликларнинг собиқ футболчиси "МЮ"га Жозе Моуриньо келганидан сўнг асосий таркибга бирор марта тушгани йўқ. Хёнесс Швайнштайгерга шартнома муддати тугамагунча Манчестерни тарк этмасликни маслаҳат бермоқда.
"Швайнштайгернинг ўрнида бўлганимда "МЮ"нинг қонини охиригача ичардим ва кейин клубни тарк этардим. Доим гольф ўйнагани борар ва Ана Иванович (футболчининг рафиқаси) билан теннис мусобақаларига борар эдим. Умуман олганда "Манчестер Юнайтед" ўзининг қилмиши билан бундай жазога лойиқ", - дейди Хёнесс.
Швайнштайгернинг "Манчестер Юнайтед" билан шартномаси 2018 йилнинг ёзигача тузилган.