"Реал" бош мураббийи Зинедин Зидан "Барселона"га қарши учрашувни бошқарадиган ҳакам Карлос Клос Гомес каталонияликларга ён босиши мумкин деган фикрларга ишонмаслигини маълум қилди.
"Қайсидир ҳакамнинг биор клубга ёки ундан бошқасига бириктирилганига ишонмайман. Бу катта ўйин бўлади ва ҳакам ўз ишини бажаради, деб ўйлайман.
Келишувлар назарияси мени қизиқтирмайди. Мен хавотирда эмасман ва фақат ўйин ҳақида ўйлаяпман. Одамлар шанба куни катта ҳакамлар бошқарадиган катта ўйинга гувоҳ бўладилар", - дейди Зидан.
Эслатиб ўтамиз, 44 ёшли ҳакам Карлос Клос Гомес бошқарган учрашувларда "Барселона" мағлуб бўлмаган.
Аввал ушбу ҳакамнинг "Реал"га ёмон муносабатда бўлганликда айблашган. 2010/11 мавсумда эса ҳакам "Реал" устози Жозе Моуриньо ўрасида жанжал келиб чиққан.