Англия терма жамоасининг бош мураббийи Гарет Саутгейт сардорни ўзгартирмаслигини маълум қилди.
«Уэйн Руни Англия терма жамоасининг сардори бўлиб қолади. Мен буни аввал ҳам айтганман. Бироқ у ҳар доим майдонга тушмаслиги мумкин. Чунки бизга бошқа етакчилар ҳам керак» - деди Саутгейт Sky Sports хабарида.