Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Виталий Денисов Украинанинг «Днепр» клуби таркибида ўйнаган пайтида юз берган воқеани эсга олди.
Денисов Россиянинг МатчТВ каналидаги «Культ тура» кўрсатувига берган интервьюсида шу ҳақда гапирди.
«Дўстим билан кўчада сайр қилиб юргандик. Қарасак маст ҳолдаги икки киши келяпти. Улардан бири эски уйнинг биринчи қавати олдига келиб, ойнани синдирди. Шундан сўнг иккаласи ҳам уйни орқасига ўтиб кетишди. Биз ҳайрон бўлдик.
Шу пайт уйдан уч йигит чиқиб келди ва бизга ташланиб қолишди. Улар бизни ойнани синдирган деб ўйлади шекилли. Қисқаси муштлашиб кетдик. Қўлимдаги фантани улардан бирининг юзига сепвордим ва олдига боргандим, бироқ у чаққон ҳаракат билан пичоғини чиқариб, сонимга санчди. Чандиқ ҳозиргача сақланиб қолган.
Хуллас полиция уларни тезда қўлга олди» - деди Денисов.