«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси авиҳалокатда қурбон бўлган «Шапекоэнсе» клуби футболчиларининг яқинлари ва қариндошлари учун 10 млн евро маблағни хайрия қилди.
Бу ҳақда Аргентинанинг El Intransigente нашри хабар бермоқда.
Эслатиб ўтамиз, Бразилиянинг «Шапекоэнсе» клуби футболчилари самолёти Колумбияда ҳалокатга учраб, жамоанинг деярли барча аъзоси нобуд бўлган эди.