Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла

Бокс бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди

Баҳо:
+ | -

24-30 ноябр кунлари Тошкент вилояти Бекобод шаҳридаги “Ёшлик” спорт мажмуасида бокс бўйича катталар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди. Ўзбекистон чемпионатида мамлакатимизнинг барча вилоятлари, Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкент шаҳридан ташриф буюрган 20 жамоа таркибида 215 нафардан ортиқ боксчи ғолиблик учун рингга кўтарилди.

Бу йилги Ўзбекистон чемпионати иштирокчилари орасида Бразилия мезбонлик қилган Олимпия ўйинлари, жаҳон ва қитъа миқёсидаги нуфузли турнирларнинг ғолиб ва совриндорлари борлиги беллашувларнинг кескин ва муросасиз ўтишини таъминлади.

Якунда ўз вазн тоифасида барча рақибларини енгган, Ҳасанбой Латибоҳунов (52 кг), Нодир Мирзаҳмедов (49 кг), Абдулҳай Шораҳматов (56 кг), Улуғбек Комилов (60 кг), Элнур Абдураимов (64 кг), Бобоусмон Ботуров (69 кг), Исроил Мадримов (75 кг), Зуҳриддин Маҳкамов (81 кг), Бобур Йўлдошев (91 кг) ҳамда Баҳодир Жалолов (+91 кг) Ўзбекистон чемпиони деган шарафли номга сазовор бўлди.

Ўзбекистон чемпионатида ғолиб ва совриндор бўлган истеъдодли спортчилар келаси йили халқаро мусобақаларда мамлакатимиз шарафини ҳимоя қиладилар.

Манба: uzreport.uz
Киритилди: 17:50, 02.12.2016.
Ўқилди: 8108 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.