«Реал» ҳимоячиси Серхио Рамос Испания чемпионатидан ўрин олган «Барселона» (1:1) клубига қарши ўйиндан сўнг ўз фикри билан ўртоқлашди.
«Кеча биз жуда яхши, аммо оғир ишни бажардик. Дуранг – ҳаққоний натижа бўлди. Бу ўйинда Модрич майдондаги энг яхши футболчи бўлди, у марказда жуда яхши ҳаракат қилди.
Бу ўйинда ҳеч ким мағлуб бўлишни истамаган эди. Биринчи бўлимда кўпроқ вазиятга эга бўлдик. Гол ўтказиб юборгач, таваккал қилишга мажбур бўлдик. Мен ҳисобни тенглаштириб, жамоамга очко олиб бердим. Йўғидан бори яхши. Энди биз «Барселона» билан орадаги фарқни сақлашимиз лозим. Энди эътиборни Чемпионлар лигасига қаратамиз» - деди Рамос клубнинг расмий сайтида.