Бу мавсумда бўлиб ўтган 240та ўйинга стадионларга жами 1117664 томошабин келди. Бу ҳар бир баҳсга ўртача 4657 мухлис келди деганидир.
Томошабин тўплаш борасида "Бухоро" клубига тенг келадигани топилмади. Ушбу жамоанинг иштирокидаги 30та ўйинга жами 329108 нафар томошабин келган. Бу ўртача ҳар бир учрашувга 10970 томошабин деганидир.
Кейинги ўринларни 192402 натижа билан "Қизилқум" ва 160396 натижа билан "Андижон" жамоалари эгаллашди.
Энг кам томошабинга эга жамоа бу олий лига дебютанти "Обод" бўлди. Тошкент клуби иштирокидаги 30та ўйинга 78153 томошабин ташриф буюрган. Ҳар бир ўйинга ўртача 2605 томошабин тўғри келди.
Агар фақат уй ўйинларини инобатга олсак ҳам "Бухоро" якка пешқадам. Бу жамоанинг 15та уй ўйинига 262966 мухлис келган (ҳар бир ўйинга ўртача 17531 томошабин).
Уй ўйинларида "Қизилқум"нинг 142768 (ўртача 9518) ва "Сўғдиёна"нинг мухлислари 91370 (ўртача 6091) бошқаларинидан кўпроқ. "Бунёдкор"нинг ўз майдонидаги 15та учрашувига жами 15539 томошабин келган. Бу дегани "қалдирғочлар" иштирокидаги ҳар бир уй ўйинига ўртача 1036 мухлис келган.