«Барселона» клубининг собиқ яримҳимоячиси Хави Эрнандес «Эл Класико» баҳси ҳақида ўз фикрини маълум қилди. Ўйиннинг 90-дақиқасида «Реал» гол уриб, дуранг натижага эришганди.
«Барселона» комбинацион ўйинда аниқ ҳаракат қилмади. Иньеста майдонга тушгач эса вазият ўзгарди. «Реал»нинг голи ноҳақликдек туюлиши мумкин, бироқ улар ҳам меҳнат қилишди» - деди футболчи RAC1 хабарида.