Россия чемпионатининг 17-туридан ўрин олган «Краснодар» - «Крилья Советов» ўйинида ҳамюртимиз Одил Аҳмедов асосий таркибда майдонга тушди.
Натижада, бу ўйин Одил учун краснодарликлар таркибидаги 100-ўйин бўлди, деб хабар бермоқда клубнинг расмий твиттери.
Аҳмедов «Краснодар» клуби таркибида 2014 йилдан буён ўйнамоқда.