«Краснодар» яримҳимоячиси Одил Аҳмедов «Крилья Советов» (биринчи бўлимдан сўнг 0:0) клубига қарши ўйиннинг танаффусида қисқа интервью берди.
«Биз «Крилья Советов» клубини ҳимоявий ўйин намойиш қилишини билардик. Бироқ режадаги кўп нарсаларни амалга оширолмаяпмиз. Иккинчи бўлимда, вазиятни ўнглашга ҳаракат қиламиз.
Йилнинг сўнгги ўйини – ҳар бир футболчига катта масъулият юклайди. Ўзим ҳақимда гапирадиган бўлсам, жамоага фойда келтириш учун бор кучимни сарфлайман» - деди Аҳмедов.