"Арсенал" бош мураббийи Арсен Венгер жамоасининг ЕЧЛ гуруҳ босқичидаги аҳволи борасида фикр билдирди.
"Чемпионалар лигаси гуруҳида иккинчи ўрин? Агар жамоалар рўйхатига қаралса - бу катта муаммо эмас.
Гуруҳ босқичининг барча ўйинлари тугашини кутамиз. Жуда тенг жамоалар. Аммо бирибир гуруҳ ғолибининг кичик устунлиги бор, чунки у жавоб учрашувини уйда ўтказади.
Агар қўшимча вақт белгиланадиган бўлса 30 дақиқадан кўпроқ ўйинни уйда ўйнайсиз. Барибир "ПСЖ" "Лудогорец" билан учрашувда фаворит. Аммо кўрамиз, танаффусгача у ерда нима бўлар экан", - дейди Венгер.