"Шахтер"нинг собиқ футболчиси , ҳозирда "Краснодар" сафида ўйнаётган Торнике Окриашвили "кончилар"нинг собиқ бош мураббийи, ҳозирда "Зенит" устози Мирча Луческу билан муносабатлари ҳақида гапирди.
- Сизни "Шахтёр"да Дания қироличаси каби авайлашгани ростми?
- Умуман олганда, ҳа. Қизиқиш катта бўлган эди. Менинг "Шахтёр"га кераклигимга ишонтиришганди, "кончилар" менинг салоҳиятимни кўришган ва уни ривожлантирмоқчи бўлишган. Аммо буни Луческуга айтишмаган кўринади...
- Шахсан у сизни четга чиқардими?
- У шунчаки менга қарамас эди. Машғулотларда эътибор бермасди. Мен ишлардим, ҳаракат қилардим, аммо Луческуга барибир эканини тушунардим. "Зенит" машғулотларида Спалетти ёшларга эътибор беришининг гувоҳи бўлдим. Аммо Луческу эмас.
- Бразилияликларга тўла "Шахтёр"да асосий таркибга тушиш осонмиди?
- У ерда ёшларга ишонилмасди. Бразилияликларда ҳаммаси яхши эди, чунки бизга деярли имконият берилмасди.
- "Зенит"га урган голингиз - Луческудан қасосми?
- Мен ҳеч кимдан қасос олганим йўқ. Шахсан Луческуга ғаразим йўқ. Аммо "Зенит"га, Луческуга гол урганимдан хурсанд бўлдим.
- Ринат Ахметов сизга дарров 15 минг евро маош таклиф қилди, томингиз кетиб қолмаганмиди?
- Бироз. Жуда ёқимли бўлган эди, ишонасизми, Грузияда 500 доллар олар эдим. "Шахтёр"даги маошимни эшитиб, дарров ота-онамга, қариндошларимга, қўшниларимга... кимни танисам - ҳаммасига қўнғироқ қилиб чиқдим ва қанча ишлаб топаётганимни айтдим, - дейди Окриашвили.