Кириш Регистрация
19/02 01:00 Олимпиакос 0-2 Байер
19/02 01:00 Брюгге 3-3 Атлетико
19/02 01:00 Буде-Глимт 3-1 Интер

«Зенит» футболчиси Александр Кокорин хайрия акцияси доирасида кулчалар сотувчиси бўлиб ишлади

Баҳо:
+ | -

Санкт-Петербургнинг «Зенит» футбол клуби футболчиси Александр Кокорин «Давай, давай» хайрия акцияси доирасида шаҳардаги кафелардан бирида кулчалар сотувчиси бўлиб ишлади. Бу ҳақда TJournal хабар бермоқда.

Акция ташкилотчилари шу йўл орқали қиммат операцияларга муҳтож болалар учун маблағ жамғаради.

«Давай-давай» хайрия лойиҳаси 2015 йилнинг январь ойида старт олган. Аввалроқ «Зенит» футболчиларидан Халк (айни дамда «Шанхай СИПГ» аъзоси) Невский катта кўчасида қўшиқ куйлаб, рақсга тушган бўлса, Доменико Кришито циркда чиқиш қилди.

Шунингдек, Мигель Данни сартарош, Юрий Лодигин Эрмитажда экскурсиячи, Артём Дзюба трамвай кондуктори, Маурисио эса таксичи бўлиб ишлаган.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 11:55, 06.12.2016.
Ўқилди: 5648 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.