«Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду уй ходимлари ва хизматкорларини қизиқ бир шарт билан ишга олиши маълум бўлди.
Marca хабарига кўра Роналду улар билан «70 йил сир сақлаш» тўғрисида шартнома имзоларкан. Унга кўра, ходимлар футболчининг шахсий ҳаёти тўғрисидаги маълумотларни унинг ўлими ёки энг яқин қариндошларини ўлимидан 70 йил ўтмагунча ошкор қилмаслик мажбуриятини оларкан.