«Манчестер Юнайтед» яримҳимоячиси Поль Погба жамоадоши Генрих Мхитарянни қўллаб-қувватлашини маълум қилди.
Футболчи Европа лигасидан ўрин олган «Заря» (2:0) клубига қарши ўйинда «МЮ» таркибидаги биринчи голини урганди.
«У жуда яхши футболчи, буни биламиз. Энди у майдонга кўпроқ тушмоқда, натижада гол уриши учун ҳам имкониятлари ошади. Мхитарян энди бошлади ва шу йўсинда ўйнашда давом этмоқчи. Бу эса жамоа учун айни муддао» - деди Погба MUTV эфирида.