«ПСЖ» бош мураббийи Унаи Эмери бир қатор қониқарсиз натижалардан сўнг истеъфога чиқарилиши мумкинлиги ҳақида ўйламаётганини билдирди.
«Истеъфога чиқарилиш? Мен ҳар доим ижобий фикрлайман ва жамоа ўйинини юксалтириш, футболчиларни иштиёқини ошириш ҳақида ўйлайман.
Президент машғулот марказига ташриф буюрди ва биз ижобий оҳангда суҳбатлашдик.
Мен мураббийман ва натижага жавобгарман, бу мавсумда кўрсаткичларимизни ёмон деб ўйламайман.
Мен ПСЖ янада яхшироқ ўйнаши учун астойдил ишламоқдаман, бироқ келажак ҳақида ҳам бош қотираман» - деди Эмери Goal хабарида.