«Тоттенхэм» бош мураббийи Маурисио Почеттино АПЛ 15-туридан ўрин олган «Манчестер Юнайтед» (0:1) клубига қарши ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Бу тенг ўйин эди. «Олд Траффорд»да ўйнаш ҳар доим оғир бўлган. Биз вазиятларни яратиб, гол уролмадик, рақиб эса ўз вазиятидан фойдаланиб қолди. Биз ҳам, рақиб ҳам бир хил вазиятларга эга бўлдик. Гол уриш учун бизда битта имконият бўлди, афсуски ундан фойдалана олмадик. Биз ҳали мусобақа жадвалидаги ўрнимизни яхшилай оламиз» - деди Почеттино ВВС хабарида.