"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Жозе Моуриньо Англия чемпионатининг 15-турида "Тоттенҳэм" устидан қозонилган ғалабадан сўнг фикрини билдирди.
"Биз майдон марказида тўп билан кўпроқ муомалар қилдик, бу бизнинг мақсадимиз эди. Қарши ҳужумга ўтаётиб фантастик гол урдик. Бу бизга керак эди. Рақиб дарвозабони сал қолса учрашувнинг энг яхши ўйинчиси бўлай деди, аммо Мхитарян бу номга кўпроқ муносиб бўлди, Льорис ҳам бунга муносиб бўлиши мумкин эди.
Жадвалда олтинчи ўриндамиз, жойимиз ўзгармади, аммо "Тоттенҳэм" ва "Сити" билан орадаги фарқни учтага қисқартирдик. Шунинг учун бу дам олиш кунларини ёмон ўтди деб ҳисобламайман, чунки, биз уйда ўйнадик. Аммо бу жамоалар билан дуранг ҳам қониқарли натижа", - дейди Моуриньо.