"Вест Ҳэм Юнайтед" бош мураббийи Славен Билич АПЛнинг 15-турида "Ливерпуль"га қарши сафар учрашувида эришилган дурангни (2:2) Туркия ҳалқига бағишлади.
"Бу дурангни Туркия ҳалқига бағишлмоқчиман. Уларни дуо қилиб турибман. Мен ва менинг мураббийлар штабим у ерда ишлаганмиз", - дейди Билич.
Шанба кечаси "Бешиктош" стадиони олдида уюштирилган терактлар натижасида 38та инсон қурбон бўлган, яна 160 киши ярадор бўлган.