«Ливерпуль» яримҳимоячиси Филиппе Коутиньо жароҳатидан тикланиб олишга яқин, деб хабар бермоқда Sky Sports.
Футболчи АПЛ доирасидаги «Сандерленд» (2:0) клубига қарши ўйинда жароҳат олиб, январь ойи ўрталаригача сафдан чиққан эди.
Аммо Коутиньонинг тикланиш жараёни тезлашмоқда ва у 31 декабрь куни ўтказиладиган «Ман Сити» клубига қарши ўйинда майдонга тушиши мумкин.