Кириш Регистрация
28/07 20:00 Насаф 1-0 Қизилқум
28/07 20:00 Хоразм 1-0 Сурхон
28/07 20:00 Нефтчи 1-1 Навбаҳор
29/07 20:00 Динамо - Қўқон-1912

«Манчестер Сити» вингери «Тоттенхэм»га ўтиб кетишга қарор қилди!

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Сити» вингери Савио фаолиятини «Тоттенхэм»да давом эттиришга қарор қилди.

Журналист Бен Жейкобснинг хабар беришича, 22 ёшли футболчи ўз режалари ҳақида «шаҳарликлар» раҳбариятини аллақачон огоҳлантирган. Қайд этилишича, бразилиялик вингер ўтган ёздаёқ «шпорлар» сафига кўчиб ўтишга тайёр эди, бироқ ўшанда Манчестер клуби ушбу келишувга розилик бермаган. Ҳозиргача трансфер шартлари тўлиқ келишиб олинмаган бўлса-да, клублар ўртасидаги музокаралар давом этмоқда.

Transfermarkt портали экспертлари Савионинг трансфер қийматини 35 миллион еврога баҳоламоқда. Ортда қолган мавсумда футболчи Англия вице-чемпионлари сафида барча турнирларда 36 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 4 та гол ва 3 та голли узатма ёздириб қўйган.

Киритилди: 08:44, 29.07.2026.
Ўқилди: 520 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик