Ўзбекистон ўсмирлар (U16) терма жамоаси сафида Осиё чемпионатида иштирок этган Абдулҳай Исмоиловга нисбатан ОФК жазо қўллади.
Ҳиндистонда бўлиб ўтган мусобақа давомида ўзбек футболчисидан олинган допинг-тест ижобий натижа берган. "Бунёдкор" футболчиси 1 йилга футболдан четлатилди. Ушбу муддат 2016 йилнинг 3 ноябрида 2017 йилнинг 2 ноябрига қадар амалда бўлади.
Шунингдек, ушбу қоидабузарлик яна бир марта такрорланса, Исмоиловга нисбатан жиддийроқ чора қўлланилиши ҳақида футболчи огоҳлантирилди.
Абдулҳай Исмоилов ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатида КХДРга қарши ўйинда асосий таркибга ўйнаган бўлса, Ироққа қарши чорак финал ўйинида захирадан майдонга тушганди.