Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Футболдан 1 йилга четлатилган ўзбекистонлик 16 ёшли футболчи тақиқланган препаратни мажбуран қабул қилгани айтилди

Баҳо:
+ | -

Футбол бўйича Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси сафида Осиё Чемпионатида иштирок этган Абдулҳай Исмоиловнинг қонидан тақиқланган модда топилгани учун, Осиё Футбол Конфедерацияси уни бир йилга футболдан четлаштирганди.

Унга кўра, Исмоилов 2017 йилнинг 2 ноябрь санасига қадар футболчилик фаолияти билан шуғуллана олмайди. Боиси, у Осиё Чемпионатидан жой олган Ироқ ҳамда КХДР термаларига қарши ўйинлардан кейинги допинг назоратидан ўта олмаган.

ЎФФ терма жамоалар маркази ходими Шерзод Эгамбердиев мазкур ҳолат юзасидан изоҳ бериб, уни Facebook’даги саҳифасига жойлаштирди. Бу билан у Абдулҳай Исмоилов тақиқланган моддани қасддан эмас, балки мажбуран қабул қилганини тушунтирган.

Осиё Чемпионатига йўл олиш учун Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Фаластиндаги саралаш турнирини 2015 йил муваффақиятли босиб ўтган. Терма билан Фаластинга жўнаб кетган Абдулҳай Исмоилов ўша ернинг ўзида кўричак муаммосига дуч келган. Операция Фаластиннинг ўзида амалга ошиб, футболчининг кўричаги олиб ташланган.

Шундан кейин футболчи сезиларли равишда вазн йўқота бошлаган ва докторга мурожаат қилган. Ўзи туғилган Наманган шаҳридаги клиникилардан бири Исмоиловга «Ретаболил» тавсия қилган. Дистрофиянинг иккинчи босқичи ташҳиси билан ўсмир футболчи тавсия қилинган моддадан шу йилнинг июль ойида фойдаланган, сентябрда эса Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси билан Осиё Чемпионатига жўнаб кетган.

«Ретаболил» моддасини организмдан чиқариб ташлаш учун 6—7 кун вақт керак бўлади, деб тушунтириш берган ЎФФ ходими. Бироқ футболчи бу модданинг футболда тақиқланганидан хабардор бўлмаган. Терма жамоа шифокорининг бу борадаги сўровига жиддий эътибор қилмаган.

ЎФФ мазкур ҳолатни ОФКга тушунтиришга ҳаракат қилди. Футболчи «Ретаболил»ни тезлик ёки қувватни ошириш учун эмас, балки вазн йиғиш учун қабул қилганига ойдинлик киритди. Ташкилот буни тушунган бўлиши мумкин, бироқ оддий эҳтиётсизлик сабаб футболчининг организмидан топилган модда учун Абдулҳай Исмоилов барибир дисквалификация муддатини ўтайди.

Шерзод Эгамбердиевнинг таъкидлашича, футболдан 1 йилга четлаштирилган футболчига вазиятни тушунмасдан туриб, уни ўзича шарҳлаётган кишиларнинг изоҳлари янада кўпроқ зарба бўлиши мумкин. Шу боисдан ҳам Эгамбердиев ОАВдан хабарга изоҳ қолдириш функциясини ўчириб қўйишни сўраган.

Маълумот учун, ўзбекистонлик футболчидан допинг топилиши ҳолати илк марта кузатилаётгани йўқ. Аввалги шундай ҳолатга ҳам Исмоилов фамилияли футболчи — Анзур Исмоилов тушиб қолган эди.

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Баҳрайнга қарши бўлиб ўтган ЖЧ—2010 саралаш учрашувидан кейин Анзур Исмоиловнинг қонидан Tetragidrokannabinol Metabolite моддаси топилган бўлиб, ҳимоячи футболдан 3 ойга четлатилган эди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 17:03, 17.12.2016.
Ўқилди: 14646 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.