Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

ФИФА аҳлоқ қўмитаси Муткога нисбатан суриштирув ишларини бошлади

Баҳо:
+ | -

ФИФА аҳлоқ қўмитасининг тергов палатаси Россия футбол иттифоқи раҳбари Виталий Муткога нисбатан суриштирув ишларини бошлади, деб хабар бермоқда Daily Mail.

Россиядаги допинг билан боғлиқ можаролар ҳақидаги Ричард Макларен томонидан тайёрланган ва яқинда эълон қилинган маърузада Мутконинг номи бир неча маротаба тилга олинган. Шу туфайли, ФИФА давлат томонидан допинг истеъмолини ташкил қилиш ва уни яшириш бўйича йўлга қўйилган тизимда Мутко қандай вазифани бажарганини аниқлаб олишга қарор қилган.

Агар унинг айби исботланса, Мутко футболдаги ҳар қандай фаолиятдан четлатилади. Натижада, ЖЧ-2018 мусобақасини Россияда ўтиши ҳуқуқий жиҳатдан қанчалик тўғри экани ҳақидаги савол ўртага чиқади.

Ҳозирча ФИФА мулозимлари бу борада ҳар қандай расмий баёнотдан тийилишмоқда.

«ФИФА аҳлоқ қўмитасининг тергов палатаси Макларен маърузасида айтилган далилларни инобатга олди ва уни яхшилаб ўрганиб чиқади. Агар аҳлоқ кодекси бузилгани аниқланса, тергов палатаси барча зарур чораларни кўради ва бу ҳақда эълон қилади» - деди манба.

Манба: sport-express.ru
Киритилди: 13:24, 18.12.2016.
Ўқилди: 6613 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [6912]

Винисиус «Реал» афсонасининг кетишига муносабат билдирди [2756]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [2603]

«Арсенал» бугун АПЛ чемпионига айланиши мумкин — Бунинг учун битта шарт бажарилиши керак [2510]

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги саволга чуқур хўрсиниш билан жавоб берди [2253]

Испаниянинг Солиқ хизмати «Негрейра иши» бўйича коррупция ҳақидаги иш юзасидан якуний хулосаларини эълон қилди [2210]

Симоне Индзаги "Ал-Ҳилол"дан кетмоқда: Истеъфонинг иккита асосий сабаби маълум бўлди [2137]

Анчелотти: «Ишонинг, мен Жоао Педро учун афсусдаман» [2072]

Моуриньо "Реал"га "Манчестер Юнайтед" футболчисини олиб келмоқчи [2065]

Карло Анчелотти Неймарнинг ЖЧ-2026 учун Бразилия терма жамоасига чақирилиши сабабини тушунтирди [1791]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик