Бугун режага кўра, жамоамиз аъзолари янги мавсумга тайёргарликни бошлаб юборишади, дея хабар беради "Қўқон-1912" жамоаси расмий сайти.
Бугун шунингдек, ПФЛда ҳам янги мавсумга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтади. Унда 2017 йилги мавсум учун қуръа ташланиши белгилаб қўйилган.
Биз эса ўз одатимизга содиқ қолган ҳолда якунланган мавсум ҳақидаги маълумотларни тақдим этамиз.
Бугун дарвозабонлар хусусида сўз юритамиз. Мавсум-2016да жамоамиз сафида беш нафар дарвозабон ҳаракат қилди. Энг кўп ўйин ўтказган дарвозабон Никита Рибкин бўлди. Иккинчи даврада сафимизга келиб қўшилган посбон 9 та баҳсда майдонда тушди. Биринчи даврада дарвозамизни қўриқлаган Андрей Бакланов ҳисобида ҳам шунча ўйин бор. Аммо майдонда ҳаракат қилинган дақиқалар борасида Никита етакчилик қилмоқда.
Мавсум давомида энг кам майдонда ҳаракат қилган дарвозабон – Руслан Маниёзов бўлди.
Унинг ҳисобида 3 та учрашув бор. Қуйида дарвозабонларимизга оид статистик маълумот билан танишинг:
Ким нечта ўйин ўтказган?
Рибкин Никита** Дар 20.01.1992 9 810 0 0 0
Бакланов Андрей* Дар 09.03.1981 9 786 0 1 0
Ашуров Азиз Дар 08.07.1986 6 540 0 1 0
Ҳасанов Ғайрат* Дар 12.01.1983 4 294 0 2 0
Матниёзов Руслан Дар 03.06.1987 3 270 0 0 0
Ким нечта гол ўтказиб юборган?
Ашуров Азиз 6 ўйин – 5 та гол = 0,85
Андрей Бакланов 9 ўйин – 15 та гол = 1,6
Никита Рибкин 8 ўйин – 17 та гол = 2,1
Ғайрат Хасанов 4 ўйин – 10 та гол = 2,5
Руслан Матниязов 3 ўйин – 8 та гол = 2,6
Жами ўтказиб юборилган голлар 55 та
Энг яхши натижа Ашуровда – 1 та учрашувда ўтказиб юборган ўртача гол – 0,85.
Энг ёмон натижа Матниёзовдa – 3 та учрашувда 8 та гол ўртача – 2,6.