Кириш Регистрация
03/05 00:00 Осасуна 1-2 Барселона
03/05 15:30 Болонья 0-0 Кальяри
03/05 17:00 ОКМК 0-0 Нефтчи
03/05 17:00 Сельта 3-1 Эльче
03/05 18:00 Қўқон-1912 1-0 Бунёдкор
03/05 18:00 Борнмут 3-0 Кристал Пэлас
03/05 18:00 Сассуоло 2-0 Милан
03/05 19:15 Сурхон 1-1 Пахтакор
03/05 19:15 Хетафе 0-2 Райо Вальекано
03/05 19:30 Ман. Юнайтед 3-2 Ливерпуль
03/05 21:00 Ювентус 1-1 Верона
03/05 21:30 Бетис 3-0 Реал Овьедо
03/05 23:00 Астон Вилла 1-2 Тоттенхэм
03/05 23:45 Интер 2-0 Парма
04/05 00:00 Эспаньол 0-2 Реал Мадрид
04/05 19:00 Хоразм - Андижон
04/05 19:00 Локомотив - Қизилқум
04/05 19:00 Челси - Ноттингем Форест
04/05 20:00 Насаф - Навбаҳор
04/05 21:30 Кремонезе - Лацио
04/05 23:45 Рома - Фиорентина
05/05 00:00 Эвертон - Манчестер Сити
05/05 00:00 Севилья - Реал Сосьедад

Бош вазир виртуал қабулхонасига тушган футболга оид шикоятларни ЎФФ вице-президенти ва ПФЛ бош директори кўриб чиқмоқда

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон бош вазири виртуал қабулхонасига спортга оид 1100 та мурожаат келиб тушди. Бу ҳақда Маданият ва спорт ишлари вазирлигига таяниб «Спорт» газетаси «Дарё»га маълум қилди.

Мурожаатларнинг катта қисми футбол соҳасига оид бўлиб, фуқаролар фарзандини футбол мактабларига жойлай олмаётганидан шикоят қилган. Шунингдек, Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ўйинларини танқид остига олганлар ва футболда ислоҳотлар қилиш кераклигини таъкидлаётганлар ҳам бор.

«Мурожаатларга асосли жавоб бериш мақсадида Ўзбекистон Футбол Федерациясида махсус штаб ташкил этилди. Ишчи гуруҳ аъзолари эрталаб 8 дан 11 гача махсус қабулларни ташкил этади. Улар орасида ЎФФ бош котиби, терма жамоалар маркази ва ПФЛ директорлари, ҳуқуқшунослар бор. Мақсад — ҳар бир фуқаро ташкилот ишидан қониқиш ҳосил қилсин. Айни вақтда бу иш ўз самарасини бермоқда», — деб таъкидлаган Маданият ва спорт ишлари вазирининг биринчи ўринбосари Мурод Алиев «Спорт» газетасига берган интервьюсида.

Замонавий илмий-техникавий ютуқлар асрида халқ билан ишлашнинг янги даври бошланди. Ҳеч ким ва ҳеч бир мурожаат эътибордан четда қолмайди. Муҳими, демократик тамойилларнинг амалдаги акси мана шу босқичда яққол намоён бўлади, деб газетадаги мақолага якун ясалган.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 17:31, 21.12.2016.
Ўқилди: 21228 марта.
Фикрлар: 198 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик