"Вольфсбург" яримҳимоячиси Юлиан Дракслер бошқа клубга ўтиши борасидаги хабарларга изоҳ берди.
"Бошқа клублар билан музокаралар олиб боряпман, аммо якуний қарорга келингани йўқ. Ишонманки, қарор ҳар икки томонни қониқтиради ва бу сафар ўзаро хабарлашиб қарор чиқарилади.
Бу мавсумни фаолиятимдаги нг ёмони бўлса керак, деб ўйлайман. "Бавария"га қарши ўйинчилар рўйхатидан жой олмагач, қишки танаффусгача "Вольфсбург"да бошқа ўйнамасам керак деб ўйлаган эдим. Мен жамоам одида қарздорман ва мураббий ҳам менинг таслим бўлмаганимни билади", - дейди Дракслер.
Аввалроқ, "ПСЖ" ва "Вольфсбург" Дракслернинг трансфери юзасидан келишиб олганлиги хабар қилинган эди - трансфер суммаси 36 миллион евро.