Кириш Регистрация
07/02 00:45 Верона 0-0 Пиза
07/02 01:00 Лидс 3-1 Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта 1-2 Осасуна
07/02 17:00 Индонезия - Эрон
07/02 17:30 Ман. Юнайтед - Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут - Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал - Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли - Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм - Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон - Челси
07/02 20:15 Барселона - Мальорка
07/02 22:00 Женоа - Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл - Брентфорд
07/02 22:30 Севилья - Жирона
08/02 00:45 Фиорентина - Торино
08/02 01:00 Реал Сосьедад - Эльче
08/02 16:30 Болонья - Парма
08/02 18:00 Алавес - Хетафе
08/02 19:00 Лечче - Удинезе
08/02 19:00 Брайтон - Кристал Пэлас
08/02 20:15 Атлетик Бильбао - Леванте
08/02 21:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
08/02 22:00 Сассуоло - Интер
08/02 22:30 Атлетико - Бетис

Италия суперкубоги «Милан»га насиб этди

Баҳо:
+ | -

Италия суперкубоги учун ўйин Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида ўтказилди. Соврин учун "Ювентус" ва "Милан" клублари баҳс олиб боришди.

Баҳснинг 18-дақиқасида "Юве" ҳисобни очди. Бурчакдан етказилган узатмани Кьеллини бош билан дарвозага жойлаб қўйди. Танаффусга қадар "россонери" ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди. Сусо ўнг қанотдан етказган узатмани Боневентура 11 метрли нуқта устида бош билан зарба бериб, дарвозага жойлади.

Иккинчи бўлимда вазиятлар яратиш бўйича "Милан" устунликка эришди. Романьоли бош билан зарбадан сўнг тўп Буффоннинг устидан ошиб ўтди, аммо тўсинга тегиб қайтди. Асосий вақтда ҳисоб очилмагач, ҳакам қўшимча бўлимлар белгилади. Унинг дебютида Бакка ажойиб имкониятдан фойдалана олмади. У яқин масофадан дарвозанинг бўш қолган қисмига тўпни жойлай олмади.

Худди шунга ўхшаш вазиятда Дибала яқин масофадан дарвозага аниқ зарба бера олмади. Ғолиб номи пенальтилар сериясида аниқ бўлди. Серия бошида ҳар иккала жамоадан бир футболчи — Лападула ва Манжукич пенальтини голга айлантира олишмади. "Ювентус"дан Дибала бешинчи бўлиб зарбани ижро этди. Доннарумма эса уни қайтарди. Пашалич "Милан"нинг бешинчи зарбасини голга айлантирди.

Шу тариқа, Италия суперкубоги "Милан"га насиб этди. Бу "россонери"нинг сўнгги беш йилда қўлга киритган биринчи соврини бўлди.

Италия суперкубоги
Ювентус – Милан 1:1 (1:1, 0:0, 0:0, 0:0), пенальтилар - 3:4
Голлар: 1:0 – 18 Кьеллини, 1:1 – 38 Бонавентура.
Ювентус – Буффон, Лихтштайнер, Ругани, Кьеллини, Алекс Сандро (Эвра, 33), Хедира, Маркизио, Пьянич (Дибала, 67), Стураро (Лемина, 79), Манжукич, Игуаин.
Милан – Доннарумма, Романьоли, Де Шильо, Абате (Антонелли, 102), Палетта, Куцка, Локателли (Пашалич, 74), Бонавентура, Бертолаччи, Сусо, Бакка (Лападула, 102).
Огоҳлантиришлар: Лихтштайнер (35), Романьоли (43), Куцка (58), Де Шильо (70), Игуаин (120).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 00:26, 24.12.2016.
Ўқилди: 17045 марта.
Фикрлар: 14 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.