"Реал"нинг жамоатчилик алоқалари бўйича директори Эмилио Бутрагеньо Испания кубоги 1/8 финали қуръа натижаларига муносабатини билдирди.
"Бизга "Севилья" - энг кучли рақиб дуч келди, унга қарши ўйинларда диққат-эътиборимизни кучайтиришимиз керак.
Биринчи ўйинга жиддий тайёргарлик кўришимиз керак, биз "Рамон Санчес Писхуан" стадионида ўйнаш қанчалик қийин эканини биламиз.
Уйда мухлислар ўз жамоаларини қўллайдилар ва ўз ўйинчиларидан яхши натижа талаб қиладилар", - дейди Бутрагеньо.