«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Жозе Моуриньо ҳужумчи Златан Иброҳимовични Франция чемпионатидан кетиши мамлакат аҳолисини хурсанд қилиши керак деб ҳисобламоқда.
«Франциялик футбол мухлислари Иброҳимовични мамлакатни тарк этганидан қувонишлари керак. У билан французларда чемпионат йўқ эди. Фақат Париж, Париж ва яна Париж бор эди. Ўз навбатида Париж барча совринларни қўлга киритарди.
Энди эса Лига 1 ўйинлари қизиқарли ўтмоқда. У ерда «Ницца», Балотелли, дўстим Жардим («Монако» бош мураббийи) ва ПСЖ бор. Францияни тарк этгани учун Иброҳимовичга миннатдорчилик изҳор этишлари шарт» - деди Моуриньо.













