«Челси» яримҳимоячиси Марко ван Гинкел катта эҳтимол билан қадрдон жамоасига қайтади.
Голландия клуби 24 ёшли футболчи учун 5 млн фунт тўлайди.
Ван Гинкел «Челси»га айнан ПСВ клубидан 2013 йилда ўтган эди. Кейинчалик у «Милан»да ижарада ўйнади.
Жорий мавсумда у лондонликлар таркибида бирорта ўйин ўтказмади.