Кириш Регистрация
16/05 00:00 Ман. Юнайтед 3-2 Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс 1-0 Марсель
16/05 00:00 Ницца 1-2 ПСЖ
16/05 01:00 Сельта 2-1 Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе 0-3 Атлетико
16/05 22:30 Лас-Пальмас 2-2 Бетис
17/05 00:30 Альмерия 0-2 Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад 1-0 Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина - Наполи
18/05 21:00 Лечче - Аталанта
18/05 23:45 Торино - Милан
19/05 00:00 Алавес - Хетафе

"Обод" тайёргарликнинг биринчи босқичини якунлади

Баҳо:
+ | -
"Обод" клубининг янги мавсумга тайёргарлигининг биринчи босқичи якунланди.   21 декабрь куни бошланган машғулотларда 25 нафардан зиёд футболчи иштирок этди. Ўйинчилар орасида кўрикдан ўтаётгани ҳам бор. Хусусан, Акмал Турсунбоев, Шерзод Жалилов, Анвар Раҳимов, Суннатилла Абдуллажонов, Аббос Набиев, Жавлон Искандаров, Санжар Тўрақулов, Суннат Эрматов кўрикда бўлди. Машғулотлар режа асосида кунига бир ва икки маҳалдан олиб борилди. Шамоллаб қолгани боис, Анвар Раҳимов ва Шоҳруз Норхонов уч кун машғулотларда иштирок эта олмади. Ҳар иккала футболчи ҳам бугун ўтказилган сўнгги машғулотларда сафга қўшилишди.   Эртага жамоа аъзолари икки таркибга бўлинган ҳолда ўзаро учрашувда майдонга тушишади. Баҳс "Обод" майдонида бўлиб ўтади. Беллашув 10:30да бошланади. Шундан сўнг жамоа аъзолари янги йил байрами муносабати билан қисқа таътилга чиқишади. Жамоа январь ойининг 3-санасидан бошлаб тайёргарликнинг иккинчи босқичига киришади. Машғулотлар икки маҳалдан олиб борилади.   
Манба: fcobod.uz
Киритилди: 20:47, 27.12.2016.
Ўқилди: 4666 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.