"Арсенал" афсонаси Тьерри Анри "Манчестер Сити" яримҳимоячиси Яҳё Туре ҳақида фикрларини билдирди.
"Яҳё Туре "Мансити"да охирги кунларини ўтказаётгандай туюлган эди, аммо у ўзини ўнглаб олди. Бу шуни кўрсатмоқдаки, агар ўз устингизда ишласангиз, тўғри йўлга тушишни истасангиз, албатта имкониятга га бўласиз. Бу Туре бўладими, бошқасими, фарқи йўқ. У ўйнаяпти, бунга муносиб бўлишга эришди.
Яҳё - ақлли ўйинчи, техникаси яхши, футболда яна узоқ ўйнаши мумкин. "Сити"нинг "Халл"га қарши учрашувида менга бир нарса ёқди - Туре бир нечта хавфли ҳужумларни тўхтатди. Бу унинг керакли вақтда керакли жойда бўлганини англатади", - дейди Анри.