Жанубий Кореянинг “ Sports Seoul” нашри хабарига кўра, корейслар юртида ўзбекистонлик футболчи пайдо бўлиши мумкин.
Жанубий Кореянинг Кей-лига Челленжида (1-лига) қатнашувчи “Ансан Гринерс” клуби Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларидан бирини сотиб олиш ҳаракатида ва музокаралар якуний босқичда турибди. Клуб чемпионатда ўйнашга рухсат этилган 4 нафар чет эллик футболчидан 2 нафарини осиёлик футболчилар билан тўлдириш ҳаракатида.
Газетанинг ёзишича, Ансан шаҳри Жанубий Кореянинг энг саноатлашган ҳудудларидан бири саналади ва бу ерда 80 мингдан ортиқ чет эллик ишчилар яшаб, меҳнат қилишади. Бу шаҳардаги чет эллик ишчилар сони бўйича Хитой етакчилик қилса, иккинчи ўринда Ўзбекистон турибди. Томошабинлар оқимини кўпайтириш бўйича иш олиб бораётган клуб, хитойлик ва ўзбекистонлик икки нафар футболчини ўз сафига қўшиш ниятида. 8 декабрь куни клубда кўрикдан ўтишга келган Ветнам олимпия терма жамоаси аъзоси ҳисобланган Ле Доук Луонг жамоа мураббийларида илиқ таассурот қолдира олмади ва футболчига жавоб берилган.
Ансанликлар матбуот хизматининг тасдиқлашича, клуб Ўзбекистон терма жамоасига номзод футболчи билан келишувга эришган ва яқин кунларда футболчи клуб ихтиёрига етиб келиши кутилмоқда. Лекин жамоа ҳозирча ўзбекистонлик футболчининг номини сир тутмоқда.
Эслатиб ўтамиз, “Ансан Гринерс” клуби “Улсан Долгоре” клуби четлатилгач, 1-лигага берилган йўлланмага эга бўлди ва янги мавсумга қизгъин ҳозирлик кўрмоқда.
Корейс ОАВ маълумотлари асосида Отабек Йўлдошев тайёрлади.