Кириш Регистрация
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид
25/04 16:30 Фулхэм - Астон Вилла
25/04 17:00 Алавес - Мальорка
25/04 18:00 Парма - Пиза
25/04 19:00 Ливерпуль - Кристал Пэлас
25/04 19:00 Вест Хэм - Эвертон
25/04 19:00 Вулверхэмптон - Тоттенхэм
25/04 19:15 Хетафе - Барселона
25/04 21:00 Болонья - Рома
25/04 21:30 Арсенал - Ньюкасл
25/04 21:30 Валенсия - Жирона
25/04 23:45 Верона - Лечче
26/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

“Металлург” биринчи йиғинни якунлаяпти

Баҳо:
+ | -
Пойтахт вилоятининг “Металлург” жамоаси анъанага мувофиқ янги мавсумга ҳам тайёргарликни Чирчиқ шаҳридаги “Кимёгар” стадионида олиб бораяпти.   Мураббийлар штаби ўтган йилги асосий таркиб ҳамда ёшлар таркиби ўйинчилари билан аввалиги бир маҳалдан, йиғин охирига келганда икки мартадан жисмоний тайёргарликни тиклаш машқларига катта эътибор қаратишди. 30 декабрь куни тушликдан кейин футболчиларга Янги йил байрами таътили берилади. Таътил 4 январга қадар давом этади.   Иккинчи йиғинни ҳам бекободликлар Чирчиқ шаҳрида бошлашади. Бу йиғинда кўрик-назорат учрашувларига катта ўрин ажратилади. Дастлабки назорат ўйини январь ойининг биринчи ўн кунлигида “Қўқон 1912” жамоасига қарши ўтказилишига келишиб олинди.   Биринчи йиғин давомида жамоанинг ўтган йилги асосий таркиби сақлаб қолинганлиги маълум бўлди. Фақатгина ўтган мавсум “Бунёдкор”дан ижара асосида “Металлург”га келиб тўп сурган футболчилар пойтахтликлар ихтиёрига қайтиб кетишди. Уларнинг тошкентликлар сафида қолиш-қолмаслиги иккинчи йиғингача аниқланади. Шунингдек, 2016 йилги мавсум иккинчи ярмидан “Металлург”да фаолият олиб борган Шерзод Жалилов ҳамда Фаррух Шотурсуновлар бошқа жамоаларда янги мавсумга тайёргарлик кўришяпти.   Иқтидорли ярим ҳимоячиларимиздан яна бири – Жаҳонгир Абдумўминов эса Таиланд жамоаларидан бирида кўрикдан ўтмоқда. Ўз навбатида “Металлург” мураббийлари ҳам жамоани кучайтириш мақсадида бир қатор тажрибали ўйинчиларни кўз остларига олишган. Бу борадаги янгиликлар ҳақида ҳам иккинчи йиғин пайтида маълумот берамиз.
Манба: metallurg-pfc.uz
Киритилди: 13:48, 29.12.2016.
Ўқилди: 3652 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ямалнинг тикланиш муддати маълум [6467]

«Менга тушунтириб беринг». Флик — «Барселона» — «Сельта» ўйинидаги бекор қилинган гол ҳақида (видео) [3036]

Флик Ямаль ва Канселунинг жароҳати ҳақида фикр билдирди [3010]

«Барселона» Ямалнинг жароҳати борасида расмий баёнот берди [2127]

Абдуқодир Ҳусанов “Бёрнли”га қарши баҳсда “Сити” ҳимоячилари орасидаги энг яхши футболчи бўлди (видео) [1965]

АПЛ. «Манчестер Сити» Холанднинг голи эвазига «Бёрнли»ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди (видеошарҳ) [1897]

«Олтин тўп» пойгасида янги етакчи: Майкл Олисе Харри Кейнни ортда қолдирди (Score90) [1769]

Арда Гюлер учун мавсум якунланди. Туркиялик юлдузнинг Жаҳон чемпионатидаги иштироки ҳам сўроқ остида [1583]

Карло Анчелотти ЕЧЛнинг жорий мавсумидаги ғолибини айтди [1551]

Ла лига. «Барселона» Ямалнинг пенальтидан урган голи эвазига «Сельта»ни мағлуб этди, Ламин футболчи жароҳат олди (видеошарҳ) [1536]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик