"Кристал Пэлас" бош мураббийи Сэм Эллардайс Англия чемпионатининг 19-турида "Арсенал"дан учралган мағлубиятдан сўнг (0:2) ҳафсаласини йўқотмагнини маълум қилди.
"Навбатдаги ўйин "Арсенал"га қарши учрашувдан ҳам қийинроқ бўлади. Бизнинг тақдиримиз кучли олтиликдаги жамоаларга қарши учрашувларда ҳал бўлмайди. Асосийси лигада қолиш учун курашаётган жамоалар билан қандай ўйнашимизга боғлиқ.
Ҳаммаси яхши бўлса, март ойига келиб АПЛда қолишимизни таъминлашимиз мумкин, агар акси бўлса, кураш охиригача давом этади. Хавфда қолмаслигимиз учун 4 ёки 5та ғалабага ришишимиз керак.
Жамоамга ишонаман, ҳаммасини тўғирлашга умид қиламан. Бунинг тезроқ амалга ошишидан умидворман", - дейди Эллардайс.