Кириш Регистрация
12/05 00:00 Атлетик Бильбао 2-2 Осасуна
12/05 15:30 Лацио 2-0 Эмполи
12/05 17:00 Кадис 1-0 Хетафе
12/05 18:00 Женоа 2-1 Сассуоло
12/05 18:00 Верона 1-2 Торино
12/05 19:00 Нефтчи 2-2 Андижон
12/05 19:00 Сўғдиёна 1-2 Навбаҳор
12/05 19:15 Атлетико 1-0 Сельта
12/05 20:30 Ман. Юнайтед 0-1 Арсенал
12/05 21:00 Ювентус 1-1 Салернитана
12/05 21:30 Валенсия 0-0 Райо Вальекано
12/05 23:45 Аталанта 2-1 Рома
13/05 00:00 Страсбур 2-1 Метц
13/05 00:00 Клермон 0-1 Лион
13/05 00:00 Нант 1-2 Лилль
13/05 00:00 Монпелье 0-2 Монако
13/05 00:00 ПСЖ 1-3 Тулуза
13/05 00:00 Ренн 1-1 Ланс
13/05 00:00 Марсель 3-1 Лорьян
13/05 00:00 Бетис 3-2 Альмерия
13/05 21:30 Лечче - Удинезе
13/05 23:45 Фиорентина - Монца
14/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль
14/05 00:00 Барселона - Реал Сосьедад
14/05 22:30 Осасуна - Мальорка
15/05 00:00 Тоттенхэм - Манчестер Сити

Хитой миллионларига учишни истамаган футболчи ва мураббийлар

Баҳо:
+ | -

Хитой футбол клублари томонидан таклиф этилаётган ақлбовар қилмас пуллар кўпчиликни шошириб қўяётганини кўриш мумкин.

Масалан хитойликлар Европа учун у қадар зарур бўлмай қолган Карлос Тевесни дунёда энг кўп ойлик-маош оладиган футболчига айлантира олди. «Зенит»нинг бельгиялик аъзоси Аксель Витсель эса «Ювентус»дан тушган таклифни рад этиб, ундан 6 баробар кўпроқ тўлашга рози бўлган Хитой клубига йўл олди.

Хитой Месси ва Роналдуга солиқлардан ташқари 100 миллион евролик йиллик маош таклиф қилди. Мамлакат ҳукумати Златан Ибраҳимович учун 120 миллионлик десерт кўрсатди. Бироқ бу футболчилар ўша миллионларга учмади ва Европада қолишни афзал билди. Қуйида Хитойдан тушган фантастик таклифларга рад жавобини берганлар билан танишиш мумкин.

Криштиану Роналду
Хитой клублари «Реал» учун 300 миллион таклиф қилди. Дунёнинг энг қиммат футболчиси Поль Погба 105 миллион туриши инобатга олинса, бу даҳшатли трансферни тушуниб олиш қийин эмас. Роналдунинг ўзи эса ҳар йили 100 миллион санаб олиши керак эди.

Златан Ибраҳимович
120 миллионлик таклифга қиё боқмаган швед ўғлони.

Сеск Фабрегас
Карлос Тевесдан олдин хитойликлар энг катта ойликни Фабрегасга таклиф қилишди. Йилига 31 миллион. Испаниялик футболчи эса бу пулга қарамади.

Уэйн Руни
Ҳафтасига 800 минг евро. Даҳшатли пул, Рунига эса бу керак эмас экан.

Лука Модрич
Йилига 20 миллион евро. Модрич эса Европани устун кўради.

Маркос Рохо
«Юнайтед» футболчининг кетишига қарши эмас. Унинг ўзи эса Халк, Оскар, Одил Аҳмедов каби футболчилар билан жамоадош бўлишга рози бўлмади.

Эрнанес
Италия унга яхшироқ.

Марио Манжукич
Европанинг тўп клубларида тўп сурган футболчига Хитой керак эмас.

Висенте Дель Боске
Йилига 15 миллион мураббий учун зўр пул. Боске эса ғурурини устунроқ кўрди.

Сэм Эллардайс
Коррупция ишлари билан Англияда машғул бўлган мутахассис, Хитойдаги тайёр пулларга «йўқ» дея жавоб берди.

Жозе Моуриньо
Моуриньо Хитойга боришга ҳали ёшлик қиларкан. Буни унинг ўзи тан олди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 11:43, 03.01.2017.
Ўқилди: 7799 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.