«Челси» бош мураббийи Антонио Конте рақибларига нисбатан қулайроқ тақвимга эга эканига ўз муносабатини билдирди.
«Мен тақвим тузмаганман. Ҳа биз «Тоттенхэм»га нисбатан бир кун кўпроқ дам олдик ва бу устунлик. Мавсум давомида бундай вазиятлар кўп учрайди, баъзан устунликка эга бўласан, баъзан рақиблар устунликка эга бўлишади.
Менимча, рақибларни тақвим эмас, балки пешқадам эканимиз асабийлаштирмоқда. Биз аввало ўзимиз ҳақимизда ўйлашимиз лозим, бошқалар ҳақида эмас. Мавсум олдидан ҳеч ким тақвимдан норози бўлмаган эди» - деди Конте Goal хабарида.