Испания кубоги 1/8 финал босқичи доирасида «Севилья»га қарши дастлабки ўйинда "Реал" ҳужумчиси майдонга тушмайди. Португалиялик футболчи учун бу ўйин ушбу мавсумда «Мадрид» сафида майдонга тушмаган 8-баҳс бўлади.
Роналду Евро-2016 финалида олган жароҳати туфайли мавсумнинг бошланғич қисмини ўтказиб юборди. Криштиану 10 сентябрь куни Ла лига доирасида бўлиб ўтган "Осасуна"га қарши ўйинда мавсумдаги дебют ўйинида майдонга тушганди.
Футболчи Европа суперкубоги ҳамда Испания чемпионатининг «Реал Сосьедад» ва «Сельта»га қарши ўйинларида майдонга тушмади. Шунингдек, Зиданнинг қарорига кўра, Роналду яна 4та ўйинда иштирок этмади: «Эспаньол»га қарши (грипп туфайли), «Депортиво» (клублар ўртасидаги ЖЧ олдидан футболчи эҳтиёт қилинди) ва «Культураль Леонес»га қарши кубок ўйинларида. Шу тариқа, "Олтин тўп"нинг амалдаги соҳиби "Қироллик клуби"нинг ушбу мавсумдаги 27та учрашувидан 19тасида майдонга тушди.
Криштиану ўтган мавсумда "Мадрид"нинг 52та ўйинида 48тасида иштирок этганди. У 2015/2016 йилги мавсумда ЕЧЛ доирасида "Манчестер Сити"га қарши дастлабки ўйинни, Ла лиганинг «Реал Сосьедад» ва «Райо Вальекано»га қарши ўйинларини ва Қирол кубоги доирасида «Кадис» ўйинларни ўтказиб юборди.
Роналду 2014/2015 йилги мавсумда "Реал"нинг 59та учрашувининг 5тасида майдонга тушмаганди.
Криштиану ушбу мавсумда 4та ўйинда захира олинган. Футболчи давом этаётган мавсумда 1683 дақиқа давомида майдонда ҳаракат қилган. Бу "Реал" иштирокидаги ўйинлар умумий дақиқаларининг (2370) 72 фоизини ташкил қилади.
Таққослаш учун: Роналду ўтган мавсумда "Мадрид" футболкасида 4293 дақиқада ўйнаган. Бу жами вақтнинг 91,11 фоизини ташкил қилади. У Ла лига доирасида фақат 2та ўйинда захирага олинган.