«Милан» ҳужумчиси Карлос Бакка Хитой чемпионатига кўчиб ўтиши мумкин.
Колумбиялик футболчи билан «Гуанчжоу Эвергранд» ва «Шанхай Шэньхуа» клублари қизиқмоқда.
Бакка учун хитойликлар 30 млн евро таклиф қилмоқчи.
Жорий мавсумда футболчи А серияда 14 ўйин ўтказиб, 6та гол урган.