«МЮ» бош мураббийи Жозе Моуриньо клубда ишлаётганидан бахтиёр эканини яширмади.
«Бу ердаги одамларнинг меҳнат қилишга бўлган иштиёқи мени хурсанд қилди. Мен ҳам улар учун, мухлислар учун тер тўкишга ҳаракат қиламан. Фанатлар клубнинг буюк даврини эсга олишади, бироқ ҳозирги пайтда вазият ўзгача эканини тушунишади. Улар жамоани энг оғир дамларда ҳам қўллаб-қувватлаб туришга тайёр.
Мана шулар туфайли мен «МЮ»ни севиб қолганман. Бу менга қаттиқ таъсир қилган» - деди Моуриньо Goal хабарида.