«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола мураббийлик фаолиятини якунига етаётгани ҳақида гапираётганларни хотиржам бўлишга чақирди.
«Ўша интервьюда мен 60 ёшгача мураббийлик қилмаслигим ҳақида гапиргандим, аммо эндигина 45 ёшга тўлдим. Шунинг учун ҳам 2 ёки 3 йилдан сўнг нафақага чиқмоқчи эмасман. Мен ўз ишимни севаман ва уни бажариш учун ажойиб шароитга эга клубдаман.
Шунчаки ҳаётда бошқа ишлар билан ҳам шуғулланмоқчиман. Мен ўспиринлик давримдан буён футболдаман. Энди бошқа ишларни ҳам қилиб кўрмоқчиман. Шунинг учун ҳам 60 ёшгача мураббийлик қилмаслигим ҳақида гапиргандим» - деди Гвардиола.