«Челси» клубига қарши ўйинда жамоасига ғалаба келтирган «Тоттенхэм» яримҳимоячиси Деле Алли ажойиб формада эканини намойиш қилмоқда.
Хусусан, футболчи бу ўйиндан сўнг қуйидаги кўрсаткичларни қайд этган.
1. Деле Алли «Саутгемптон», «Уотфорд» ва «Челси» клубларига қарши қаторасига учта ўйинда дубль соҳиби бўлди.
2. Деле Алли гол урган сўнгги 16 ўйинда «Тоттенхэм» бирор марта ютқазмаган: 12 ғалаба ва 4 дуранг.
3. Алли АПЛнинг ўтган мавсумида 33 ўйинда 10та гол урди, бу мавсумда эса 19та ўйинда шунча гол урди.
4. Алли 2015/16 мавсум бошидан буён 20та гол урди, бошқа бирор яримҳимоячи бундай кўрсаткичга эришмаган.
5. Бу 20та гол топ-5 чемпионатларнинг 23 ёшгача бўлган футболчилари орасидаги энг яхши кўрсаткич.
6. 20та гол уриш учун Аллига 52 ўйин кифоя қилди. Бундай натижага эришиш учун Скоулз 74, Бекхэм 90, Лэмпард 140, Жеррард эса 169 ўйинда майдонга тушган.
7. «Челси» Аллининг боши билан йўллаган зарбаларидан сўнг 2та гол ўтказди, ваҳоланки жорий мавсумда бирорта бундай гол ўтказмаган эди.