«Рома» бош мураббийи Лучано Спаллетти жамоасининг 2017 йилги режалари ҳақида гапирди.
«Болалигимда бобом билан бувим янги йилни қандай кутиб олсанг, шундай ўтказасан дейишганди. 1 январь куни «Рома» машғулот ўтказишга қарор қилди.
Энди бизни 365 кунлик марафон кутмоқда. Агар ҳар куни ўз мақсадимизга интилсак, охирда ғалаба қозонишимиз ҳеч гап эмас.
Мен жамоани натижаларини яхшиланишини истайман. 2017 йилдаги мақсадим – жамоани ҳар жабҳада яхшироқ қилишдир. Биз ҳар доим ғалаба сари интилишимиз шарт» - деди мутахассис.