«МЮ» бош мураббийи Жозе Моуриньо футболга видеоҳакамларни жорий қилиш кераклиги ҳақида гапирди.
«Видеорефери – бу бизга керакли янгилик. Профессионаллар ўйинларда ҳакамларнинг хатоси туфайли мағлуб бўлмаслиги лозим. Ҳомийлар, клуб хўжайинлари ва инвесторлар футболда янги технологиялар даврининг етиб келганини тушунишлари керак.
Бу ўз навбатида ҳакамларни ҳам ҳимоя қилади. Уларга ёрдам берадиган, ҳимоя қиладиган ва қўллаб-қувватлайдиган технология керак» - деди Моуриньо ФИФА сайтида.