Кириш Регистрация
24/02 00:45 Болонья 1-0 Удинезе
24/02 01:00 Эвертон 0-1 Ман. Юнайтед
24/02 01:00 Алавес 2-2 Жирона
24/02 22:45 Атлетико 4-1 Брюгге
25/02 01:00 Интер 1-2 Буде-Глимт
25/02 01:00 Байер 0-0 Олимпиакос
25/02 01:00 Ньюкасл 3-2 Қорабоғ
25/02 22:45 Аталанта - Боруссия Д
26/02 01:00 ПСЖ - Монако
26/02 01:00 Реал Мадрид - Бенфика
26/02 01:00 Ювентус - Галатасарой

Жермейн Дефо нима учун Иброҳимович ва Костадан зўрроқ?

Баҳо:
+ | -

Франциянинг обрўли нашрларидан бири L'Equipe Англия чемпионати футболчиларининг статистик кўрсаткичлари бўйича қизиқарли материал чоп этди.

"Сандерленд" ҳужумчиси Жермейн Дефо жамоаси урган голлардаги фоиз бўйича Премьер-лиганинг энг яхши тўпурари бўлиб турибди. 34 ёшли англиялик "қора мушуклар"нинг 58 фоиз голига муаллифлик қилган. У лигада жамоаси голларининг 50 фоиздан ортиғини урган ягона футболчи бўлиб турибди.

Дефонинг нг яқин таъқибчиси Златан Иброҳимович бўлиб турибди, у "МЮ"нинг 42 фоиз голини урган. Кучли учликни "Эвертон" ҳужумчиси Ромелу Лукаку якунлаб беради - 39 фоиз. Шунингдек, кучли бешликка Диего Коста ("Челси", 33 фоиз) ва Алексис Санчес ("Арсенал", 30 фоиз).

Лиганинг бошқа ҳуумчиларининг кўрсаткичлари 30 фоиздан паст.

Тўпурарлар баҳсида Диего Коста 14та гол билан етакчилик қилмоқда, кетидан Иброҳимович ва Санчес 13та гол билан боришмоқда, учинчи ўринда Лукаку, Агуро ва Дефо бормоқда - 11тадан гол.

Таъкидлаш жоиз, Дефо лига тарихида ўнта турли мавсумда 10тадан ошиқ гол урган тўртинчи футболчи бўлиб турибди. Бу кўрсаткичга Алан Ширер, Уэйн Руни ва Фрэнк Лэмпард эришган, холос.

Манба: sports.ru
Киритилди: 15:34, 07.01.2017.
Ўқилди: 6342 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.