"Арсенал" яримҳимоячиси Аарон Рэмзи Англия кубоги 1/32 финалида "Престон" устидан қозонилган ғалабадан сўнг (2:1) фикр билдирди.
"Биринчи бўлим жуда қийин ўтди. Мен чемпионшипда ўйнаганман ва бу мусобақа жамоаларига қарши ўйнаш қанчалик қийинлигини биламан. Иккинчи бўлимда ўзимизни кўрсатишимиз керак эди. Биринчи бўлимда "Арсенал"га хос бўлмаган ўйин кўрсатганимизни ҳаммамиз тушундик.
Иккинчи бўлим бошида гол уриб, жамоамга импульс берганимдан хурсандман. "Арсенал" кўпинча ўйин охирида гол урмоқда, чунки у ўзига ишонади. Аммо биз яхшироқ ўйнаб, ишимизни осонлаштиришимизни истардик", - дейди Рэмзи.