Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Дунёдаги энг катта — Evergrande International Football School футбол академияси қандай вужудга келди?

Баҳо:
+ | -

Ўз вақтида келишилган ўйинларда айбланиб, Хитой қуйи дивизионига тушириб юборилган «Гуанжоу Эвергранд» футбол клубининг оёққа туриши учун бақувват ҳомий ёрдами керак бўлди. Мана шундай бир пайтда мамлакатда ёшлар футболига эътибор қаратишда етакчилардан бири бўлган Сюй Цзяинь катта саҳнага чиқди.

Сюй Цзяинь Evergrande Group раҳбари ҳисобланади. Хитойдаги энг улкан компанияга бошчилик қиладиган девелопернинг бойлиги тахминан 7 миллиард долларни ташкил қилади.

2010 йилга келиб Сюй Цзяинь катта таваккалга қўл урди ва муаммолар ботқоғида ётган «Гуанжоу Эвергранд» футбол клубини сотиб олди. Уни оёққа турғизиш учун эса кучли хорижлик футболчилар хизматидан фойдаланилди. Бунда миллиардер асосий эътиборни мураббийга қаратгани ҳолда, италиялик Марчелло Липпига 10 миллион евро йиллик маош таклиф қилди ва мақсадига эришди.

Сарф этилган миллионлар ўзини оқлади. «Гуанжоу Эвергранд» нафақат супер лигага қайтиб келди, балки мамлакат чемпионлигини ҳам қўлга киритди. 2013 йилга келиб эса жамоа Осиё чемпионлар лигасида зафар қучди, 2015 йилги мавсум бу иш яна такрорланди. Бунга қадар Хитой клублари Осиё таснифидаги мусобақаларда 23 йилдан буён зафар қучмаётганди.

«Гуанжоу Эвергранд» шу қадар катта тезликда ривожланиб бордики, охир-оқибат Alibaba Group асосчиси Жек Манинг эътиборига тушди. Бойлиги тахминан 30 миллиард доллар деб қараладиган Ма «Гуанжоу Эвергранд»нинг 50 фоиз акциясини 192 миллион долларга сотиб олди.

Сюй Цзяинь клубнинг бу муваффақиятларидан кўра кўпроқ, Гунчжоудан 80 километр узоқликда қурилган футбол академияси билан фахрланади.

2012 йил сокингина Синьюань шаҳарчасида Evergrande International Football School академиясига асос солинди. Миллиардер унинг қурилиши учун баъзи манбаларда 115 миллион фунт, бошқасида эса 150 миллион фунт сарфлагани кўрсатилган.

Бу дунёдаги энг катта футбол мактаби бўлиб тарихга кирди. Унда доимий равишда 2,5 минг ўқувчи спорт, асосан футбол сир-асрорларини ўрганади. 50 та табиий чимли майдон, 30 та сунъий қопламали манежлар, олимпия талаблари асосидаги очиқ ҳаводаги бассейн, супермаркет, кинотеатр, кутубхона, ўйин ўтказиш учун катта стадионни бунда учратиш мумкин. Академиянинг 500 нафар ишчи-ходими ва мураббийлари истиқомат қилиши учун 4 та минора қад ростлаган. Буларнинг барчасини барпо қилиш учун Сюй Цзяинга 1 йилгина вақт керак бўлди.

Академиянинг кириш қисмида 4 метр баландликдаги жаҳон кубоги қад ростлаган. Бу ёш футболчиларни асосий мақсад — жаҳон чемпиони бўлиш учун илҳомлантиради. Унга яқин жойга ўрнатилган Пеле ва Бобби Мур ҳайкаллари эса кимдан ўрнак олиш кераклигини билдиради.

Академия ўқув биноларига Сократес, Платини, Марадона каби юлдузлар акс этган суратлар илиб қўйилган. Сюй Цзяинь фалсафасига кўра, агар болакайлар кимгадир ўхшашни орзу қилса, ўша кимдир фақат энг зўрлар бўлиши керак.

«Мактабимиз менга Хогвартсни эслатади. Бош бино худди «Гарри Поттер»даги каби қурилган», — ҳикоя қилади академиянинг футболчи бўлиш орзусидаги 12 ёшли тарбияланувчи қизи. Дарҳақиқат, бинолар дизайни болакайларни ўзига ром қилиб қўяди. Улар оқшом вақтидан то тонг ёришгунига қадар кўк рангда ёниб, бир неча километр узоқликдан кўриниб туради.

Бундай таълим масканида бўлиш бахти ҳаммага ҳам насиб қилавермайди. Академиянинг йиллик тўлови 5 800 АҚШ долларини ташкил қилади. Агар кимдадир бунча пулни тўлаш имкони бўлмаса, ечими бор: махсус ташкил этилган хайрия фонди ўз ёрдамини аямайди. Шарти — болакайда оз бўлса-да иқтидор бўлиши керак.

Evergrande International Football School’нинг асосий мақсади 8—10 йиллардан кейин «Гуанжоу Эвергранд»га савияли футболчиларни тарбиялаб бериш. Шундагина клуб жаҳон юлдузлари учун миллионлар сарфламай ҳам, ўз мақсади сари олға босаверади.

Тўғри, бундай футболчиларни тарбиялаш учун Хитойда малакали мутахассислар йўқ. Бироқ бу муаммодан қочиш учун сабаб бўла олмайди. Испания, Аргентина ва Португалиядан ёшлар футболини яхши тушунадиган мураббийлар олиб келинди. Уларнинг айримлари «Реал Мадрид»га қарашли футбол академияларида фаолият кўрсатгани эътиборга молик. Ҳозирда мутахассислар 126 та болалар жамоасида фаолият олиб бормоқда.

Вақти келиб Хитой футболи олдинга сезиларли қадам ташласа, бунга шунчаки тасодиф сифатида қаралмайди. Чунки мамлакат футболни ривожлантиришнинг энг тезкор ва шу билан бирга жуда қиммат йўлини ўзига эп кўриб бўлган.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 18:08, 08.01.2017.
Ўқилди: 8998 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.